Россияда ўйнайдиган ўзбекистонлик футболчилар сони кўпайди

Спорт

image

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев фаолиятини Россиянинг “Рубин” клубида давом эттиради. Бу ҳақда Қозон клуби матбуот хизмати хабар берди.

“У августда жамоамиз билан 3,5 йиллик шартномага имзо чеккан эди. Унинг “Бунёдкор” билан амалдаги келишуви 31 декабрда ниҳоясига етади. Қозонга хуш келибсан, Умар!", дейилади клуб баёнотида.

Аввалроқ, “қалдирғочлар” Раҳмоналиев трансферидан 1 миллион доллар фойда кўриши маълум қилинган эди.

Маълумот учун, жорий мавсумда 19 ёшли футболчи “Бунёдкор” клуби сафида 21 та баҳсда майдонга тушиб, еттита гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Rahmonaliyev Rubin

Баҳолаганлар

374

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар