Россияда уч ўзбекистонлик футболчини ўлдириб қўйди. Улардан бири халқаро қидирувда

Олам 38001
image

Россияда футболчини ўлдирган ўзбекистонлик қидирувга берилди

Россияда футболчини ўлдиришда гумонланаётган ўзбекистонлик халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда “Obninsk Name” нашри хабар бермоқда

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 октябрь куни “Ермак” футбол клубининг ҳужумчиси Виктор Кочетов Обнинск шаҳрида ўзбекистонликлар билан жанжаллашиб, бурнига берилган зарба сабаб қон кетиб вафот этган.

Хабарда таъкидланишича,  жорий йилнинг 10 октябрь куни “Ермак” ва “Козельск” футбол клуби ўртасида ўйин бўлиб ўтган. “Ермак” клуби ўйинда мағлубиятга учраган, бироқ умумий ҳисоб натижаларига кўра, клуб  2021 йилги мавсумда футбол бўйича Калуга вилояти чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлган.

Шу сабабли Виктор ва унинг икки дўсти ушбу ҳодисани нишонлаш учун саунага боришади. Бироқ, саунанинг иш вақти тугагани учун улар соат 3:00 лар атрофида (11 октябрь) “Тошкент” кафесига боришган. 

Кафе эгасининг сўзларига кўра, улар мулойимлик билан ичимлик сўрашган. Футболчи ва унинг дўстлари дастлаб барда ўтиришган кейинчалик эса кафеда ўтирган уч ўзбекистонликдан иборат гуруҳга қўшилишган.

Бир оздан сўнг, ўзбекистонликлар кўчага чиқиб кетган ортидан эса Виктор ва унинг дўстлари. Кафе эгаси кейин нима бўлганини билмайди. Маълум бўлишича, уларнинг ўртасида можаро келиб чиққан, Жанжалда ўзбекистонликлар Кочетовнинг бурнига қаттиқ зарба берган ва қон кета бошлаган. Дўстлари футболчини олиб, машинада уйига олиб кетишган.

“Дўстлари уни чалажон ҳолда уйига олиб келишди. Улар тез ёрдам чақиришди, бироқ у ҳам қирқ дақиқадан кейин келди. Агар Викторни зудлик билан шифохонага олиб кетишганида, уни қутқариб қолиш мумкин эди”, дейди футболчининг рафиқаси. 

Аниқланишича, футболчининг ўлимига асфикция сабаб бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 4-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

Гумондорлардан бири бўлган О. ушланган, Ш. исмли шахс ҳақида эса ҳеч қандай маълумот йўқ.

Яна бир гумондор К.А. Россияни тарк этган ва халқаро қидирувга берилган. У Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида яшайди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2370
Рейтинг: 2.9
t
×