Россияда “терроризмни оқлаган” марказий осиёлик талаба қамалди

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида таҳсил олаётган 23 ёшли қозоғистонлик талаба Гарри Азарян Россияда терроризмни оқлашда айбланиб, 8 ой қамалиб чиқди. Бу ҳақда “Фонтанка” хабар берди.

Маълум қилинишича, Азарян университетда сиёсатшунослик бўйича бакалавр даражасини олган, кейин магистратурага ўқишга қабул қилинган. 2025 йил май ойида у “чап радикал терроризм” иши билан ҳибсга олинган. 

Терговга кўра, у “Ишчилар кучи” (Рабочая Власт) гуруҳининг талаба бўлинмасига аъзо бўлган ва бир норасмий йиғилишда “инқилоб, синф нафрати ва кўча кучи” ҳақида гапирган. Унинг сўзларида, шунингдек, “истеъмолчилар, буржуазия реформистлар, капитализмнинг айби ва қотилликлар”га ҳам ишоралар бўлган. Терговчилар эса “Ишчилар кучи” гуруҳини Санкт-Петербург университети ҳовлисида Минерва макетини осиб, устига “Илм ўлди” деган ёзув қўйилган тадбирдан кейин кузата бошлаган.

Бундан ташқари, Азарян “жамоат олдида терроризмни оқлаш”да айбланиб, унга 2 йилга жазони умумий тартибли колонияда жазони ўташи белгиланган. Иш махсус тартибда кўриб чиқилган. Прокурорлар эса унга 3 йиллик умумий тартибли жазони сўраган, адвокатлар эса жаримани талаб қилган.

Терговчиларга кўра, Азарян ҳукуматни зўравонлик билан ағдаришга чақирган ва бу ҳаракатини Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси даврида қилгани оғирлаштирувчи омил сифатида ҳисобланган.

Охирида Азарян айбини тан олиб, пушаймонлигини билдирган.

“Мен ижтимоий ҳаётга қайтиб, фойдали иш қилмоқчиман ва энди радикал ҳаракатларга қўл урмайман”, деган у.

Талаба Азарян судгача 8 ой ҳибсда қолган ва 2026 йил январ ойида айрим фаолиятларни бажариш тақиқи билан озод қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Россияда теракт уюштирмоқчи бўлган ўзбекистонлик 20 йилга қамалган эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия талаба марказий осиёлик “терроризмни оқлаган”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг