Россияда “порахўрлар ови" бошландими? Яна бир амалдор қўлга олинди

Олам

image

Россия Тергов қўмитаси ва Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Москва вилояти ҳукумати раисининг собиқ биринчи ўринбосари Светлана Стригунковани ҳибсга олди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берди.

Амалдор бир ой олдин ўз лавозимидан истеъфога чиққан ва ҳозирда у 150 миллион рубль миқдорида пора (Жиноят кодексининг 290-моддаси 6-қисми) олганликда гумон қилинмоқда.

Тергов амалдорни порахўрликда айблаши Москванинг Тверь туман суди томонидан ҳибсга олинган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарининг собиқ ўринбосари Александр Захаров билан боғлиқ. Ташкилотни олдин Стригункова бошқарган.

Захаров қўлга олинганидан сўнг унинг катта миқдордаги мол-мулки ва молиявий ресурслари борлиги, жумладан, тинтув чоғида ундан катта миқдордаги пул маблағлари, бундан ташқари, жисмоний шахслардан олинган кредитлардан фоизлар ҳамда камида еттита квартирани ижарага беришдан келган пуллар кўринишидаги даромадлари ҳам борлиги маълум бўлган. 

Мансабдор шахс Москва яқинидаги шифохоналарни капитал ва жорий таъмирлаш билан шуғулланувчи компаниялардан ҳам пул олгани аниқланган. У айбини тан олиб, баъзи манбаларга кўра, судгача ҳамкорлик шартномасини тузган ва битим доирасида Светлана Стригунковага қарши кўрсатма берган. Кўрсатмага кўра, у гўёки пулларнинг бир қисмини Стригунковага берган. Унинг кўрсатмаларини текшириш янги гумонланувчининг ҳибсга олинишига олиб келди. Стригункованинг ўзи айбдорлигини рад этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Федерацияси Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов пора олишда гумонланиб қўлга олинганди. Кейинчалик матбуотда унинг порахўрликда эмас, давлатга хиёнатда гумон қилинаётгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Айрим нашрлар Ивановнинг ҳибсга олиниши ортидан Мудофаа вазири Сергей Шойгу лавозимидан ажралиши мумкинлигини ёзди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Светлана Стригункова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made