Россияда оммавий қотиллик режалаштирган икки ўсмир ушланди

Олам 3419
image

Россиянинг Саратов шаҳрида ўқув муассасида оммавий қотиллик уюштиришга тайёрланган икки ўсмир бола қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

2005 йилда туғилган икки ўсмир қайси ўқув муассасасида ўз режасини амалга оширмоқчи бўлгани ҳозирча номаълум. Улар ов қуроли ва интернетдан кўриб, тайёрланган ёнувчи суюқ аралашмадан фойдаланмоқчи бўлган.

Ўсмирлар шу каби жиноят учун қўлга олинган бошқа ёшлар каби интернетдаги “оммавий қотиллик ва суицид”ни тарғиб қилувчи жамоаларнинг аъзоси экани аниқланган. Улар дастлабки терговда ўртача 40 кишини ўлдирмоқчи бўлганини тан олган.

Аввалроқ, Қрим яриморолидаги Керч шаҳрида ҳам оммавий қотилликни режалаштирган икки нафар ўсмир қўлга олинганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 121
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×