Россияда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик оиласи билан ортга қайтарилди

Жамият

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси оиласи билан Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

Агентликка кўра, фуқаро С.Н. жорий йил 7 январь куни Россияга оиласи билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келади. Аммо 20 июнь куни саломатлиги ёмонлашади ва шифохонага ётқизилади.

Шундан сўнг С.Н. ишга лаёқатсиз бўлиб қолгани сабабли Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллигига Ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Фуқарога Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта олиб берилди ва Санкт-Петербург-Самарқанд йўналишидаги авиарейс билан ватанга қайтарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

248

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг