Норов Лавровга Конституциявий ислоҳот ҳақида маълумот берди
Жамият
−
14 Июль 2022
4843Россияга Ўзбекистонда бошланган конституциявий ислоҳотларнинг бориши ва устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда жорий йилнинг 12 июль куни Москвада бўлиб ўтган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирокидаги учрашувда сўз борган.
Унда Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.
Томонлар ўзаро манфаатли конструктив сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада фаоллаштириш тарафдори экани таъкидланган.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни ҳар томонлама амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Томонлар жаҳон ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар. БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинган.
Бўлажак тадбирларнинг ташкилий-мазмуний жиҳатлари, жумладан, 2022 йил 28-29 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси муҳокама қилинган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15