Россияда номаълум эркак кўчада отишма уюштирди (видео)

Олам 9700
image

Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Кримск шаҳрида эркак сочиқ билан яшириб келган милтиғидан атрофдагиларга қарата ўт очди. Бу ҳақда рус матбуоти хабар бермоқда.

Дастлабки, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бир киши вафот этган. Шунингдек, отишма бошлаган эркакнинг ўзи ҳам ўлдирилгани ҳақида маълумот бор.

Ҳозирча бу маълумотлар расман тасдиқланмаган.

“112” канали хабарига кўра, қуролланган шахс судда собиқ рафиқасига ютқазган ва ҳукм эълон қилингандан кейин уни таъқиб қила бошлаган. Аммо кўчада нотаниш шахс аёлнинг ёнини олган ва қурбонга айланган.

Гувоҳларнинг айтишича, воқеа “Славянский” савдо маркази яқинида юз берган. Воқеа жойида полиция ва тергов қўмитаси ишламоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 387
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×