Россияда мигрантларнинг хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаши учун янги талаб қўйилиши мумкин
Олам
−
15 Ноябрь 2023
5501Россияда рус тили давлат тили бўлмаган мамлакатлар фуқаролари учун баъзи хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси спикери ўринбосари Пётр Толстой Федерация Кенгашидаги парламент эшитувларида айтиб ўтди.
“Агар рус тили сизнинг давлат тилингиз бўлмаса, кечирасиз, бу мамлакатлар фуқаролари жамоат жойларида ҳайдовчи, сотувчи ва айниқса Yandex курьерлари сифатида ишламаслиги керак. Бундай масъулиятли иш улар учун эмас”, деган Толстой.
Маълумот учун, рус тили Беларуснинг давлат тили ҳисобланади. Шунингдек, Жанубий Осетия ва Молдавия Республикасида ҳам рус тили шундай мақомга эга. Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Абхазия, Украина, ва Руминиянинг бир қатор маъмурий-ҳудудий бирликларида иш юритиш рус тилида олиб борилади. Тожикистонда бу қонун ижодкорлигида қўлланилади ва миллатлараро мулоқот тили сифатида тан олинган.
Американинг Нью-Йорк штати қонунларига кўра, сайловга оид баъзи ҳужжатлар рус тилига таржима қилиниши керак. Рус тили Бирлашган Миллатлар Ташкилотида, Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотида, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида, Евросиё Иқтисодий Жамиятида, Халқаро Стандартлаштириш Ташкилотида ва бошқаларда ишчи ёки расмий тил мақомига эгадир.
LiveБарчаси