Россияда мигрантларни депортация қилиш ўрнига бошқа жазо тайинланиши мумкин 

Олам

image

Мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш 50 минг рублгача жарима ёки 150 дан 200 соатгача бўлган мажбурий меҳнат билан алмаштирилиши мумкин. Бу ҳақда Interfax хабар берди.

Дума Давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси мигрантларни Россия Федерациясидан чиқариб юбориш жазосини жарима билан алмаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришларни маъқуллади. 

Унга кўра, судья қонунларга итоаткор, солиқларни ўз вақтида тўлаган, муайян яшаш жойи бўлган хорижликларни мамлакатдан чиқариб юборишни жаримага алмаштириши мумкин. Шунингдек, жиддий қонунбузарлик содир этмаган тақдирда ушбу шахсларнинг оилавий аҳволи, Россияда яшаган даври, касби ва бошқа сабабларни инобатга олиб ҳам жарима белгиланиши кутиляпти.

Қоидабузар чет элликлар 40 мингдан 50 минг рублгача жаримага тортилиши ёки, 150 соатдан 200 соатгача мажбурий ишларга жалб қилиниши мумкин.

Нашрнинг маълум қилишича, ушбу қонун лойиҳаси 2017 йилдаёқ маъқулланган бўлиб, 2023 йилда яна муҳокамага қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Мигрантлар Interfax

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг