Россияда мигрантларга енгиллик берувчи қонун маъқулланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россияда халқаро тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш ҳамда стадионлар қуриш учун мамлакатга мигрантларни соддалаштирилган тарзда олиб кириш ташаббуси маъқулланди. Бу ҳақда Россия Юристлар уюшмаси кенгаши раиси Владимир Груздев хабар берди.  

“Қонун лойиҳасида мамлакатимиз иштирок этадиган халқаро тадбирлар ташкилотчиларининг ушбу тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш учун чет эл фуқароларини жалб қилиш ҳуқуқи кўзда тутилган”, деган Груздев. 

Унинг таъкидлашича, гап ҳам йирик спорт мусобақалари, ҳам турли халқаро фестиваль ва кўргазмалар ҳақида кетмоқда. 

“Бундай тадбирларни тайёрлашда иштирок этувчи ташкилотчилар ва мигрантлар рухсат олиши шарт эмас. Чет эл фуқароларига кириш учун таклифномалар тегишли квотани ҳисобга олмаган ҳолда берилади. Чет элликлар, шу жумладан тадбирлар учун зарур объектларни қуришга ҳам жалб қилиниши мумкин”, деб тушунтирган Груздев. 

Унинг таъкидлашича, олдин ҳар бир халқаро тадбир учун чет эл фуқароларига Россияга киришнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайдиган алоҳида қонунлар қабул қилинган. 

“Энди ҳар бир йирик халқаро тадбир учун ҳар сафар махсус қонунлар қабул қилинмаслигига имкон берадиган қоидаларни тизимлаштириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, тадбир ташкилотчилари билан шартнома асосида ишлайдиган меҳмонхона, транспорт ва сайёҳлик хизматлари билан боғлиқ турли хил хизматларни кўрсатадиган компанияларнинг чет эл фуқароларини қабул қилиш ва ишга қабул қилишлари соддалаштирилган тартибда амалга оширилиши кўзда тутилган”, дея хулоса қилган Груздев.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг