Россияда мигрантларга иш берган корхоналарни текшириш бекор қилиниши мумкин
Олам
−
16 Январь 2020
3584Россия Федерациясида меҳнат мигрантларини ишга жалб қилган корхоналарни режали текширувлардан озод қилиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақида “Известия” нашрига таяниб, Ўзбекистон Миграция агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, қонун лойиҳаси келаси йилнинг кузида Давлат Думасига тақдим этиш режалаштирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг муносабат билдиришича, ҳужжатнинг қабул қилиниши мамлакат иқтисодининг ўсишига ёрдам беради. Мазкур ташаббусни етакчи бизнес уюшмалари ҳам қўллаб-қувватламоқда: ноқонуний миграцияни аниқлашнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд ва мамлакат аҳолисининг қисқариши сабабли мамлакат чет элликларга муҳтож, деб ҳисоблашмоқда.
“Мутахассисларнинг фикрига кўра, яқин 10 йил ичида меҳнатга лаёқатли маҳаллий аҳоли сони қисқариши мумкин ва мамлакат ҳозир ишчиларга муҳтож”, дейилади хабарда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси