Россияда мигрантларга банк хизматларидан фойдаланиш осонлаштирилди

Олам

image

Россия банкларига хорижий фуқароларни аниқлашда эндиликда миграцион карта керак бўлмайди. Бу қоида жорий йилнинг 24 августидан кучга кирди. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри хабар бермоқда.

Aгар илгари чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Россияда қолиш ёки яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи миграцион карта ва ҳужжат талаб қилинган бўлса, энди банклар учун фақат охирги қоғознинг ўзи етарли.

“Синергия” университети ҳуқуқий тартиб кафедраси доценти Лариса Крушанованинг сўзларига кўра, бу чора миграция хизматининг бюрократизациясини камайтиришга ёрдам беради.

Миграцион карта ўрнига жорий қилинган вақтинчалик шахсий гувоҳнома “аввалгидек давлат ва тегишли органларга ушбу контингентларни назорат қилиш имконини беради”, деб ҳисоблайди у.

Шунингдек, экспертнинг таъкидлашича, ҳозирда муҳожирлар Россия банкларининг пластик карталаридан фойдаланмоқда, ўз оилаларига пул ўтказмоқда ҳамда кредитларни тўламоқда.

“Бугун чет эл фуқаросининг паспорти, вақтинча яшаш учун рухсатнома ва турар жойида вақтинча рўйхатдан ўтиш, патент ёки вақтинча ишлаш учун рухсатнома, пул ювишга қарши қонун билан биргаликда, “миграцион карта” давлатга қоғоз ҳужжатдан воз кечиш имконини беради ”, дея хулоса қилди Крушанова.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант банк

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг