Россияда мигрантлар учун янги талаб жорий қилинади

Олам

image
0:00
0:00
download

Россиядаги барча меҳнат мигрантлари мамлакатда узоқ вақт бўлиш учун ягона электрон ҳужжат олиши керак бўлади. Бу ҳақда ТАСС Россияга ИИВга асосланиб хабар берди.

Хабарга кўра, хорижий давлат фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудида узоқ вақт қолиши учун ахборот ташувчи ягона электрон ҳужжат олиши шарт бўлади. Ягона ҳужжат чет элликларга 10 йилга берилиши режалаштириляпти, муддат тугагач уни алмаштириш керак бўлади.

ИИВ вакилининг сўзларига кўра, электрон ҳужжатда унинг эгаси ҳақидаги маълумотлар график ва матнли шаклда сақланади.

Вазирлик бу ҳужжат қачон жорий қилинишини маълум қилмаган. Ҳозирда тегишли норматив ҳужжатни тайёрлаш жараёни кетмоқда.

Қайд этилишича, чет эл фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида узоқ муддат бўлишлари учун ягона миграция режимини жорий этиш режалаштирилган. Бу тартиб РФда 90 кундан ортиқ қоладиган виза талаб қилинмайдиган мамлакатга кирадиган давлатлар фуқаролари учун бирдек жорий қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

635

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг