Россияда мигрантлар учун чексиз IT-карта жорий этилади

Олам 4567
image

Россияда 2022 йил охиригача мигрантлар учун рақамли IT-карта жорий қилинади. Бу ҳақда мамлакат Миграция федерацияси президенти Вадим Коженов маълум қилди. 

“Россиянинг миграция сиёсатида ўзгаришлар киритилмоқда.
Қонунчиликни ислоҳ қилиш якунланмоқда, 2022 йил ўрталарига қадар унинг лойиҳаси Давлат думасига киритилади ва йил охирига қадар қонун қабул қилиниши билан биз мигрантнинг рақамли IT-картасини жорий қиламиз”, дейди Вадим Коженов.

IT-карта ишчиларнинг паспортини ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида хизмат қилади. У бутун Россия бўйлаб 10 йил давомида амал қилади ва иш учун патент чиқарилган ҳудудга боғланган бўлади. Агар 10 йил ичида карта эгасида ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмаса, у муддатсиз бўлади.

Коженовнинг айтишича, иш берувчилар ва мигрантларнинг электрон реестри тайёрланмоқда. Улар хорижликларнинг “рақамли” ёлланишини тартибга солади. Шундай қилиб, Коженов миграция камайиши ҳақидаги маълумотни бевосита рад этган. Аксинча, Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда рўйхатга олинган хорижликлар сони кўпайган. Агар 2020 йилда 8 327 024 киши бўлган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 10 616 980 кишига етган.

Евроосиё Иқтисодий Комиссияси (ЕИК) маълумотларига кўра, 2021 йилда Россияда мигрантлар кўпайган, бироқ етказиб бериш хизмати ва қурилишда етишмайди муҳожирлар тақчиллиги бор. ЕИКда таъкидланишича, Москва давлат университети социологларининг тадқиқотига кўра, маҳаллий ишчилар фақатгина 55 фоиз ишчи кучи мигрантлар бўлган қурилиш соҳасидагина улар билан рақобат қила олади. Аммо уй-жой ва коммунал соҳада (35 фоиз ишчи мигрант), айниқса, қишлоқ хўжалигида (27 фоизни) ишчи кучи танқислиги сақланиб қолади.

Шу сабабли ЕИК прогнози: 2022 йилдан бошлаб хорижий ишчи кучини “мақсадли” тармоқларга уй-жой коммунал хўжалиги, омборхона ва айниқса, қишлоқ хўжалигига йўналтириш режалаштирилмоқда. Ушбу турдаги фаолиятлар учун мигрантлар IT-картасини олиш осонроқ бўлади. 

Маълум қилинишича, 2020 йилда Россия фуқаролигин олган хорижликлар 504 782 нафарни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг ярмигача бу кўрсаткич 609 905 нафарга етган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 215
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×