Россияда энг кўп жиноятни қайси давлатлардан келган мигрантлар содир этаётгани айтилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор
Олам
−
20 Январь 2022
11197Россияда ўтган йили мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар қарийб 6 фоизга ошиб, 36,4 мингтани ташкил қилди. Энг кўп жиноят Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари фуқаролари томонидан содир этилган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берган.
“Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 36,4 мингта жиноят содир этилган. Бу 2020 йилнинг январь-декабрига нисбатан 5,9 фоизга кўпдир”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, жиноятларнинг 78,3 фоизи, яъни 28,5 мингтаси МДҲ мамлакатлари фуқаролари томонидан содир этилган. Шу билан бирга, 2021 йил статистикасида ҳисоблаш усули ўзгартирилган. Энди Украина фуқаролари МДҲ давлатлари жиноятчилари тоифасига киритилмаган.
Таъкидланишича, 2020 йилда Россияда хорижликлар 34,4 минг жиноят содир этган, бу 2019 йилга нисбатан 1,5 фоизга кам. МДҲ мамлакатлари фуқаролари томонидан содир этилган жиноятларнинг улуши ўша пайтда 89,6 фоизни ташкил этган (бунда украиналиклар ҳам ҳисобга олинган).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миграция федерацияси президенти Вадим Коженов Россияда 2022 йил охиригача мигрантлар учун рақамли IT-карта жорий қилинишида ҳақида маълум қилганди.
Кейинчалик эса ўтган йилнинг 29 декабридан бошлаб Россияга келганлар ОИВ, гиёҳванд моддалар ва бир қатор юқумли касалликлар бўйича тестлардан ўтиши шартлиги, барча тиббий маълумотномаларни 3 ой ичида Ички ишлар вазирлигига топшириши ва хорижликлар мамлакатда 90 кундан ортиқ қолмоқчи бўлса, кирган кундан бошлаб 90 кун ичида суратга тушиши ва бармоқ изларини топшириши кераклиги таъкидланди.
LiveБарчаси