Россияда коронавирусдан ўлим бўйича янги антирекорд ўрнатилди

Олам 5720
image

Россияда коронавирусдан вафот этиш бўйича суткалик янги антирекорд ўрнатилди. Ўтган суткада мамлакатда жами 491 киши янги турдаги коронавирус COVID-19 сабаб вафот этган. Ушбу хавфли вирус қурбонлари мамлакат бўйлаб 37 минг 31 нафарни ташкил этмоқда. 

Қайд этилишича, бир кун олдин ўлим ҳолатлари 361 тага етган. 

Айни вақтда мамлакатда 2 миллион 120 836 киши коронавирусга чалинган. Ўтган суткада юқтирганлар 24 326 нафарга кўпайган. 

Соғайганлар 1 миллион 621 465 нафарга етган. Вафот этганлар умумий беморларнинг 1,74 фоизини ташкил этмоқда. 

Ўтган суткада йирик шаҳарлар Санкт-Петербургда 80 та, Москвада 76 та, Красноярск ўлкасида 24 та, Москва вилоятида 21 та, Ростов вилоятида 18 та ўлим қайд этилди. 

Беш кун ичида кунлик юқтиришнинг янги ҳолатлари сони 24 мингдан ошди, штаб маълумотларига кўра нисбий равишда ўсиш 1,2 фоизни ташкил этмоқда.  

Хусусан,  Москвада кунига 5 838, Москва вилоятида 970, Нижний Новгород вилоятида 443, Свердловск вилоятида 384, Архангелск вилоятида 351 янги ҳолат аниқланган. 

Айни пайтда Россияда 467 126 киши даволанишни давом эттирмоқда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 179
Рейтинг: 3
Теглар
t
×