Россияда қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Россиянинг Новосибирск вилоятида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган вояга етмаган бола ва унинг ота-онаси Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Билдирилишича, Бош консулхона вояга етмаган боланинг зарур ҳужжатларини расмийлаштириш ва тақдим этиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларда ёрдамлашган. Шунингдек, у Новосибирск аэропортида ота-онасига топширилган. 

Ушбу оила жорий йилнинг 9 апрель куни Россиянинг S7 авиакомпанияси авиарейси билан Ўзбекистонга жўнаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Екатеринбург шаҳрида оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг вояга етмаган фарзандларига Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб, мамлакатга қайтарилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг