Россияда ишсизлик 8 йиллик рекордни янгилади
Олам
−
20 июн 2020 9140 1 дақиқа
Жорий йилнинг май ойида Россияда ишсизлар сони 4 миллион 513 минг кишига етди. Бу ҳақда Росстатдаги дастлабки маълумотларда келтирилган.
Ўтган ойда ишсизлик даражаси 6,1 фоизни, апрель ойида 5,8 фоизни, март ойида эса 4,7 фоизни ташкил қилди.
Сўнгги бор мамлакатда ишсиз фуқаролар сони саккиз йил аввал - 2012 йилда 6 фоиздан ошган эди.
Шу билан бирга, 2019 йил август ойида ушбу кўрсаткич кузатувлар тарихидаги энг паст кўрсаткич эди — 4,3 фоиз.
Live
Барчаси
Макрон Сурияга боради
10:42