Россияда инсон аъзоларига буюртма олиш бошланиши мумкин
Саломатлик
−
21 Февраль
14840Россияда "Инсон аъзосига буюртма" дастури доирасида инновацион биореактор яратиш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Сеченов университети биотиббиёт илмий-технологик парки директори, профессор Питер Тимашев маълум қилди.
"Агар биз томирларни ўстирсак, суюқлик ҳар доим керакли механик таъсир остида бўлиши учун уни маълум тезликда оқишини таъминлашимиз керак. Агар биз нейронларни, асаб тўқималарини ўстирсак, улар электр таъсирига муҳтож бўлади. Ҳар бир алоҳида ҳолат ўзига хос омиллар комбинациясига муҳтож, уларни анъанавий биореактор таъминлай олмайди. Шунинг учун, аввало, биз механик, электр ва бошқа таъсирлар ёрдамида маълум бир тўқималарнинг ўсиши учун зарур бўлган муҳитни шакллантирадиган тизимни яратишимиз керак", дейди у.
Профессорнинг айтишича, мутахассислар аллақачон ушбу вазифани амалга оширишга имкон берадиган биоинженерия лабораториясини қуриш устида иш бошладилар. Шунингдек, биореактор биоэквивалентларни етиштириш ҳамда дори-дармонларни синаш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Олимлар пародонтал комплекс билан махсус тайёрланган органларни ўстирмоқчи. Бу тишнинг сақланиши ва физиологик янгиланишини таъминлайдиган тўқималарни ўз ичига олган мураккаб тузилмадир. 2027 йилга келиб, лойиҳа клиник амалиёт даражасига чиқиши кутилмоқда.
"Беморнинг ўз ҳужайраларидан тўқималар ва органларни ўстириш қобилияти бир вақтнинг ўзида бир нечта муҳим муаммоларни ҳал қилади. Биринчидан, мос донорни кутишнинг ҳожати йўқ. Иккинчидан, рад этиш хавфи минималлаштирилади – ахир танага бегона ҳужайралар кирмайди. Трансплантология ва реконструктив жарроҳлик учун ҳам бу катта воқеа. Беш йил ичида биз кўп ҳужайрали биореакторнинг маҳаллий дастурий-аппарат комплексини, турли вазифалар учун стандартлаштирилган био-қоғоз ва био-сиёҳ тўпламини ҳамда мураккаб органларни етиштириш учун стандарт протоколни ишлаб чиқамиз", дейди профессор Петр Тимашев.
Абдуллаев Азизбек
LiveБарчаси