Россияда илк бор гўдак COVID-19 билан дунёга келди
Олам
−
02 Апрель 2020
10037Жорий йилнинг 31 март куни Россия пойтахти Москвада илк бор чақалоқ COVID-19 хасталиги билан дунёга келди. Бунгача унинг онаси коронавирус шубҳаси билан шифохонага ётқзилган ва унда касаллик тасдиқланган.
Янги туғилган қизалоқ тестдан ўтказилган ва натижа ижобий бўлган. Ҳозирча гўдак бошқа шифохонада алоҳида боксга ўтказилган.
Унинг аҳволи шифокорларда ҳеч қандай хавф туғдирмайди, аммо онаси доимий назоратга олинган.
Маълумот учун, Россия 3548 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 30 нафари вафот этган ва 235 нафари даволанган. Дунёда эса вирусга чалинганлар 1 млнга, қурбонлар 50 мингга қараб кетяпти. Касалликдан фориғ бўлганлар 200 мингдан ошди.LiveБарчаси