Россияда фоҳишаликка мажбурланган ўзбекистонлик аёллар қутқарилди

Олам

image

Россиянинг Тверь вилоятида ўзбекистонлик 10 нафар аёл жинсий қулликдан қутқарилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, аёллар Россияга ишлаш учун келган, бироқ улар фоҳишаликка мажбурланган. 

Озод қилинган аёллардан бири Наргиза (исми ўзгартирилган) Россияга Ўзбекистондан ишлаш учун келганини, бироқ уни Тверга олиб келиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлашганини айтган. Аёл яшаётган уй эгаси фоҳишалик қилиб топган пулларини олиб келиши кераклигини таъкидлаган. Наргиза эътироз билдирмоқчи бўлганида, унинг олдида ҳужжатларини йиртиб ташланган. 

Аниқланишича, Наргиза яна 9 нафар фоҳишаликка мажбурланган ўзбекистонлик аёллар билан "Подсолнух" кафесида яшаб келган. 

Қайд этилишича, Наргиза жорий йилнинг 13 октябрь куни яшаётган уйидан қочишга муваффақ бўлган. Вокзалдан аёл ўз қариндошларига қўнғироқ қилган, улар эса кўнгиллилар билан боғланишган. Шундан кейин аёл ва кўнгиллилар гуруҳи қолган 9 нафар аёлни ҳам қутқаришган.

Аёлларни фоҳишаликка мажбур қилган шахс қўлга олинган, ҳозирда мазкур иш юзасидан текширув олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик

Баҳолаганлар

884

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг