Россияда эркак хотинига совға қилган Porsche'ни ахлатга ташлади

Бу қизиқ

image

Россия пойтахти яқинидаги Митиши шаҳрида яшовчи эркак турмуш ўртоғига ёқмаган Porsche Macan автомобилини ахлатга ташлади. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар берди.

Эркак автомобилни 14 февраль куни рафиқасига совға қилиш учун сотиб олган. Машина шикастлангани сабабли эркак дастлаб уни тузатиб, 8 март куни аёлига беришни ҳам ўйлаган, лекин уни таъмирлаш ваъдаси билан шу заҳотиёқ совға қилишга қарор қилган.

Бироқ аёлга бу совға ёқмаган ва уни рад этган. Эркак эса машинани чиқиндихонага ташлаган. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, машина ахлатхонада 12 кундан бери ётибди, шу атрофда яшовчи аҳоли у билан суратга тушмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия совға ахлат Porsche Macan

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг