Россияда энди хизматга яроқсизлар ҳам армияга олинади
Олам
−
24 Июнь 2023
16489Президент Путин Россия Федерацияси Қуролли Кучларида сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ёки уруш даврида хизмат қилиш учун шартнома тузган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари ва асосларини белгиловчи қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат расмий порталда эълон қилинди.
Янги қонунга кўра, маҳкумлар Россия Федерацияси Қуролли Кучларида хизмат қилиш учун шартнома имзолангандан кейин муддатидан олдин озод қилиниши мумкин бўлади.
Шунингдек, қонунда хизматга яроқлилиги чекланган шахслар ҳам Россия Федерацияси Қуролли Кучлари билан шартномалар тузиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, мазкур қонун билан уруш даврида шартнома асосида хизмат қилишнинг ёш чегараси 70 ёшга кўтарилган. Бунда генерал-полковник, адмирал, шу жумладан, катта офицер унвони берилган шахслар учун сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ёки уруш даврида хизмат қилиш ёши 70 ёшни, бошқа ҳарбий унвонга эга бўлган фуқаролар учун 65 ёшни ташкил этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь