Россияда душман томонга ўтиш давлатга хиёнатга тенглаштирилмоқда

Олам 10247
image

Россия Давлат Думасида ҳарбий ҳаракатлар шароитида душман томонига ўтишни давлатга хиёнат қилиш билан тенглаштириш таклиф қилинди. Бу ҳақда Россия Қонунчилигини қўллаб-қувватлаш тизими сайтида айтилади.

Ҳужжатнинг тушунтириш хатида айтилишича, қонун лойиҳасида Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 275-моддасига (“Давлатга хиёнат”) аниқликлар киритиш таклиф этилмоқда.

Аниқлик киритилишича, агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, қуролли можаро пайтида душман томонига ўтиш, шунингдек, Россияга қарши ҳарбий амалиётлар билан боғлиқ ҳаракатлар давлатга хиёнат сифатида баҳоланади.

Бундай ҳаракатлари учун жиноят содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Женевада жойлашган БМТдаги доимий ваколатхонаси маслаҳатчиси Борис Бондарев Украинадаги урушни қоралаб, истеъфога чиққанди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 403
Рейтинг: 2.9
t
×