Россияда доллар курси 16 ой ичида биринчи марта 100 рублдан ошди

Олам

image

Москва биржасидаги савдоларда доллар курси 2022 йил 23 мартдан бери илк марта 101 рублдан ошди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Маълумотларга кўра, Москва вақти билан соат 9:08да доллар курси 0,68 фоизга ошиб, 100,11 рублга кўтарилган.

Пойтахт вақти билан соат 11:11 ҳолатига кўра, доллар курси 1,59 фоизга ўсиб, 101,01 рублни ташкил қилган.

Шу билан бирга, евро 1,8 фоизга ошиб, 110,73 рублга, юань 1,31 фоизга ошиб, 13,875 рублга етган.

"Марказий банк яқин келажакда вазиятни нормаллаштириш ва кредит ставкаларини барқарор даражага туширишни таъминлаш учун барча зарур воситаларга эга", дейди Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг собиқ раҳбари Максим Орешкин.

Шунингдек, у Россия валютасининг заифлашиши иқтисодиётни таркибий ўзгартиришни мураккаблаштириши ва фуқароларнинг реал даромадларига салбий таъсир кўрсатишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 август куни Ўзбекистон тижорат банкларида доллар курси 12 минг сўмлик довондан ошганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия рубль доллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг