Россияда бир кунда 10 888 кишида коронавирус аниқланди. Бу майдан буён кузатилмаган натижа 

Олам

image

Кеча, 4 октябрь куни Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 10 888 тага кўпайган. Бу ҳақда Россиянинг коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаби маълумот берган. Ҳисоб-китобларга кўра, бу жорий йилнинг 12 майидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич. 

Ўсиш нисбатан 0,9 фоизни ташкил қилган. 

Хусусан, Москвада 12 майда 3327 та ҳолат аниқланган бўлса, бу кўрсаткич 3537 тага чиққан. 407 та ҳолат тасдиқланган Санкт-Петербургда кунлик аниқланган беморлар сони 21 майдан бери биринчи марта 400 дан ошган. Москва вилоятида бу ҳолатлар сони 339 тага кўпайган – ҳудудда 2 июлдан бери биринчи марта кун давомида 300 дан ортиқ касаллик аниқланган.

Ненец автоном округи (0 фоиз), Чеченистон ва Чувашия (0,3 фоиз), Татаристон, Тува ва Тула вилоятлари (0,4 фоиз) касаллик юқтириш билан боғлиқ энг паст ўсиш қайт этилган жойлар сирасига кирган. 

Умуман олганда, пандемия бошлангандан буён Россияда 1 миллион 225 минг 889 кишида коронавирус аниқланган. Ҳозирда 222 минг 90 нафар бемор даволанмоқда. Бу июль ойининг бошидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 

Бутун дунёда коронавирус билан касалланганлар 35 миллиондан ошиб кетган. 1 миллиондан кўп киши касалликдан вафот этган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг