Россияда аёлларнинг серияли қотили бўлган собиқ полициячига ҳукм ўқилди
Олам
−
22 Ноябрь 2023
8625Россияда 80 дан ортиқ одамни ўлдирган "ангаралик маньяк" яна 3 аёлнинг ўлимида айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Гап шундаки, собиқ полициячидан ашаддий қотилга айланган ҳамда бир неча бор судланган ушбу шахсга яна 3 та аёлни ўлдириш айблови қўйилди ва ушбу иш Иркутск судида кўриб чиқилди. Унга кўра, Михаил Попковга 1997 йилда Иркутскдаги Жилкино қишлоғида 27 ёшли аёлни, 1998 йил Ангара дарёси бўйида 25 ёшли аёлни ва 2003 йилда 31 ёшли аёлни ўлдириш айблови қўйилган. Манбага кўра, икки ҳолатда у ўз қурбонларини бўғиб ўлдирган, учинчи ҳолатда эса бир неча марта пичоқ билан жароҳат етказган.
Попковнинг жиноятга алоқадорлиги айбланувчининг ўз кўрсатмалари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомалари, ўтказилган суд-тиббиёт экспертизаларининг хулосалари ва бошқа далиллар билан тасдиқланган.
Маълумот учун, бу Попков устидан тўртинчи маротаба суд ҳукми ўқилиши. У 2015 йилда 22 та қотилликда айбланиб, биринчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2017 йилда эса Попков яна 60 га яқин қотилликни тан олгани маълум бўлди. 2018 йилда ашаддий қотилга иккинчи маротаба умрбод қамоқ жазоси берилади. Учинчи ҳукм эса 2021 йилда тўққиз йил-у саккиз ойлик қамоқ жазоси билан ўқилган. Шунингдек, 2023 йил январь ойида Попков яна иккита қотилликни бўйнига олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь