Россияда антирекорд қайд этилди. Кунлик касаллар сони 17 мингдан ошди

Олам

image
Ўтган кеча-кундузда Россиянинг 85 та ҳудудида 17 минг 340 кишида коронавирус аниқланди. Бу пандемия бошлангандан буён кузатилмаган рекорд кўрсаткич ҳисобланади
 
Москванинг ўзида 5 минг 478 та ҳолат қайд этилган - бу куз фаслидаги энг юқори кўрсаткич. Шунингдек, пойтахтда 2 минг 779 киши соғайган, 62 киши вафот этган. 
 
Россия Федерациясида коронавируснинг ўсиши сентябрь ойида бошланган. Сентябрдан октябрь ойининг бошигача 5 мингдан 10 минггача ўсиш кузатилган. 
 
Икки ҳафта ичида у 15 мингта ҳолатга етган. 20 октябрь куни касалланганлар сони 16 мингдан ошган. 21 ва 22 октябрь кунлари эса бироз пасайиш кузатилган. 21 октябрда 15 минг 700 ва 22 октябрда 15 минг 971 та ҳолат қайд этилган.
 
Маълумот учун, Россияда жами 1 миллион 480 минг 646 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. 25 минг 525 киши вафот этган. 1 миллион 119 минг 251 киши соғайиб кетган.
 
Дунёда коронавирус юқтирганлар 42 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп одам вирус қурбони бўлган.

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг