Россияда Алексей хотираси таҳқирланмоқда – Навальная
Олам
−
29 Февраль
7747Навальний билан видолашув маросими учун жой топилмаётгани ортида Россия Президенти Владимир Путин ва Москва мэри Сергей Собянин турибди. Бу ҳақда сиёсатчининг беваси Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“Бизда фуқаролик хотира маросими ва Алексей билан видолашув учун жой йўқлигида икки киши айбдор. Кремлдагилар уни ўлдирди, аввал Алексейнинг жасадини, кейин онасини масхара қилишди, энди эса унинг хотирасини таҳқирламоқда. Биз одамларга Алексей билан одатдагидек хайрлашиш имконияти берилишини хоҳлаймиз”, деб ёзди Навальная 28 февраль куни Х ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, авалроқ қамоқхонада вафот этган россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг дафн маросими 1 март куни Москванинг Марьино туманида бўлиб ўтиши маълум қилинганди.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси