Россияда 8 яшар қиз зўрлаб, ўлдирилди
Олам
−
26 Август 2021
27490Россиянинг Тюмень шаҳрида 8 ёшли қиз ўлдирилди. Қурбон ўлдирилишидан олдин зўрланган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Тергов маълумотларига кўра, жорий йилнинг 30 июнь куни эрталаб Виталий Бережной маст ва гиёҳванд модда таъсири остида 8 ёшли қизни зинапояда учратиб, квартирага олиб кирган ва лента билан боғлаб, зўрлаган. Кейин эса, қизни ўлдирган.
Қайд этилишича, Тюменда мактаб ўқувчисини ўлдиришда гумонланувчи ўз айбини тан олган.
Эркак жасадни музлатгичда бир неча кун ушлаб турган. Уни йиғиш учун Бережной олдинги иш жойидан маиший техника қутисини олиб келган.
Жиноятни яшириш учун 17 август куни у қутини Оброчное кўли соҳилидаги бориш қийин бўлган жойга олиб бориб яширган, кейинроқ у топилган.
Хабарга кўра, гумонланувчи кўнгиллилар отрядлари билан биргаликда тинтувда қатнашган.
Тергов қўмитасининг таъкидлашича, у 2008 йилдан 2011 йилгача Ханти-Мансийск автоном округининг Няган шаҳрида туман Ички ишлар бўлими ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 2015 йилда Тюменга кўчиб ўтган. У жорий йилнинг ёзида ўлдирилган қизнинг яшаш жойидан унчалик узоқ бўлмаган уйни ижарага олиб, кўчиб ўтган.
Тергов Бережнойни ҳибсга олишни сўраган. Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, мутахассислар аллақачон унинг ДНКсини қизнинг жасадидан олинган намуналар билан мос келишини тасдиқлаган.