Россияда 5 ўзбекистонлик ўтирган автомобиль ЙТҲга учради (видео)
Жамият
−
28 Сентябрь 2019
6903Россияда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ўтирган автомобиль ЙТҲга учради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси кеча, 28 сентябрь куни Пенза области М5 “Урал” автомобил йўлида содир бўлган. Натижада 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари жабрланган. Улар турли хил жароҳатлар билан Нижний Ломов туманлараро шифохонасига ётқизилган.
Шифохона вакилининг сўзларига кўра, тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин жабрланганларнинг аҳволи барқарорлашган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров области, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород области, Оренбург области, Пенза области, Перм ўлкаси, Самара области, Саратов области, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов области, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-967-772-66-00.