Россияда 3 ўзбекистонлик коронавирус хавфи билан шифохонага ётқизилди

Олам

image

Бугун, 3 февраль куни Россияда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси коронавирус юқтиришда гумонланиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Новосибирск-Тюмен авиарейсида учган Хитой фуқаросида коронавирус аниқланганидан сўнг ушбу рейснинг барча йўловчилари, шу жумладан, ўзбекистонлилкар ҳам шифохонага жойлаштирилган.

“Екатеринбург шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси юртдошларимиз жойлаштирилган тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатди. Шифокорлар берган маълумотга кўра, Ўзбекистон фуқароларининг аҳволи қониқарли ва коронавирус симптомлари кузатилмаяпти. Уларнинг таҳлиллари Тюмен ва Новосибирск тиббиёт муассасаларига юборилган, у ерда пухта ўрганилганидан сўнг тиббий хулоса берилади”, дейилган хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Тюмень вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненетск автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой вирус

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг