Россияда 29 ёшли ўзбекистонлик эркакни тупроқ босиб қолиб, вафот этди
3-саҳифа
−
29 Август
7393Россияда 29 ёшли ўзбекистонлик эркак тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Фонтанка” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Ленинград вилоятининг Лодейнополский туманида содир бўлган. Санкт-Петербургда рўйхатдан ўтган 29 ёшли ўзбекистонлик Пиркиничи боғдорчилик ҳудудидаги ер участкасида қудуқ қазаётган бўлган. Шу вақтда уни тупроқ босиб қолган. Кейинроқ унинг жасади тупроқ остидан чиқариб олинган.
Ҳозирда Тергов қўмитаси ходимлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда қурилиш майдонида кранчилик билан шуғулланувчи ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси