Россияда 22 ёшли ўзбекистонлик баландликдан йиқилиб, ҳалок бўлди

Олам 9309
image
-

Россиянинг Ленинград вилояти Всеволож туманидаги қурилиш майдонида ишчи баландликдан йиқилиб вафот этди. Бу ҳақда Россия ОАВда хабар тарқалди.

Жорий йилнинг 17 июнь куни Всеволож шифохонасига 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўта оғир аҳволда олиб келинган. Шифокорлар баландликдан йиқилишда олинадиган оғир тан жароҳатларини аниқлаган. Орадан 4 кун ўтиб, 21 июнь куни у реанимация бўлимида вафот этган.

Маълум бўлишича, эркак Старая қишлоғидаги Иоанн Кронштадт кўчасида 12 қаватли бино қурилишида ишлаган ва баландликдан йиқилган. Қурилиш бошлиғининг сўзларига кўра, эркак компания билан шартнома асосида ишлаган, ўша куни унинг иш жойида бўлган ва номаълум сабабларга кўра баландликдан, тахминан иккинчи қаватдан қулаган. Ҳолат текширилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 566
Рейтинг: 3
t
×