Россияда 20 ёшли ўзбекистонлик йигит дарёда чўкиб кетди
3-саҳифа
−
19 Июль 2021
6891Жорий йилнинг 17 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида бир суткада сувда чўкиб кетган 6 кишининг жасади топилди. Улардан бири 20 ёшли ўзбекистонлик йигит. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
Маълум қилинишича, ғаввослар Новосаратовка қишлоғи яқинидаги Нева дарёсида чўкиб кетган 20 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасадини топган. Шунингдек, Димитров кўчасидаги “Қаҳрамонлар” боғининг ҳовузидан ҳам иккита мурда чиқариб олинган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилмаган.
Қайд этилишича, қолган 3 жасад турли сув ҳавзаларида аниқланган. Жумладан, Шапки қишлоғида 30 ёшли петербурглик аёл маст ҳолатда сувга шўнғиган ва чўкиб кетган. Бундан ташқари, 50 ва 40 ёшлардаги шахсига аниқлик киритилмаган эркакларнинг ҳам турли сув ҳавзасида жасади топилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик тадбиркор ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ўлимида айбланаётгани ҳақида хабар бергандик. У 7 йилга қамалиши мумкин.
LiveБарчаси