Россияда тадбиркор ўзбекистонлик ишчиларнинг ўлимида айбланмоқда
Жамият
−
17 Июль 2021
8446Россиянинг Ханти-Мансий автоном округида (ХМАО) ўзбекистонлик ва тожикистонлик ишчиларнинг ўлимида айбланган 42 ёшли тадбиркор судланмоқда. Бу ҳақда ХМАО прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йил ноябрь ойида тадбиркорга қарашли паррандачилик фермасида Тожикистон ва Ўзбекистондан келган уч ишчи ёнғин оқибатида вафот этган. Тадбиркор эркак Россия федерацияси Жиноят кодексининг 219-моддаси 3-қисми “Ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши оқибатда икки ёки ундан кўп кишининг ўлимига сабаб бўлиш” билан айбланмоқда. Хабарга кўра, айбланувчи 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Жиноий текширув ҳужжатида қайд этилишича, тадбиркор ишчиларини яшаш жойи билан таъминлаш учун ўз участкасидаги иккита турар-жой биносини жиҳозлаган. Аммо у электр печини улашда хавфсизлик қоидаларини бузган. Бундан ташқари, бинолар фавқулодда чиқиш жойлари, одамларни ёнғин ҳақида огоҳлантириш ҳамда ёнғинни ўчириш воситалари билан жиҳозланмаган.
“Оқибатда 2020 йилнинг 21 ноябрь куни тахминан соат 01:00 да электр тармоғида фавқулодда ёнғин чиққан. Хонада бўлган 1961, 1996 ва 1997 йилларда туғилган уч ишчи ёнғин исидан заҳарланиб вафот этган”, дейилади тергов суриштирув ҳужжитида.
LiveБарчаси