Россияда 15 ёшли ўзбекистонлик қиз 2 йил давомида зўрлаб келинган
Олам
−
15 Октябрь 2019
33162Бошқирдистон Республикаси пойтахти Уфада 15 ёшли ўзбекистонлик қиз икки йил давомида зўрланган. Жабрланувчи видеомурожаат йўллаб, оиласи учун катта эркакнинг зўрлашига чидаб келганини маълум қилди.
15 ёшли мактаб ўқувчиси уни 44 ёшли оила дўсти икки йил давомида зўрлаб, қўрқитиб келганини билдирди. Бу ҳақда у ўз севгилисига айтган. Йигит жабрланувчининг онаси билан гаплашиб, уни шикоят қилиш учун полицияга боришга кўндирган.
Ҳозир ўсмир икки нафар синглиси билан жамоатчилик уйида яшаяпти. Уларнинг онасини мухожирларни вақтинча сақлаш марказига ўтказишган.
“Менинг онамни ҳужжатлар билан муаммоси бор. У мени онамни депортация қилишлари ва сингилларимни мактабдан ҳайдалиши билан қўрқитди. Мен ундан қўрқардим. Лекин оилам учун чидашга мажбур бўлдим”, деган жабрланувчи қиз.
Айни вақтда гумонланувчи қўлга олинган. У билан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
LiveБарчаси