Россияда 11 нафар ўзбекистонлик заҳарланди
Жамият
−
01 Август 2022
14163Россия Федерациясининг Волгоград вилоятида 11 нафар ўзбекистонлик заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Бир кун аввал Биковск марказий туман шифохонасига заҳарланиш аломатлари билан 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 11 нафар Ўзбекистон фуқароси етказилган”, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг изоҳ беришича, жорий йил 28 июль куни Волгоград вилояти Биковск туманидаги “Победа” фермер хўжалигида қонуний ишлаб келаётган фуқароларнинг соғлиғи ёмонлашгач, тез ёдам чақирилиб, шифохонага олиб борилган.
Овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилиб, улар шифохонага ётқизилган. Ҳозирги вақтда фуқаролар ўзларини яхши ҳис қилмоқда ва соғлиғи тиклангач, ўз ишларига қайтади.
LiveБарчаси