Россияда ҳарорат -73 даражагача совиди
Олам
−
12 Январь 2023
45364Кеча, 11 январь куни Россиянинг Красноярск ўлкаси шимолидаги Эссей қишлоғида -73 даража совуқ қайд этилди. Бу ҳақда маҳаллий аҳоли вакилларига таяниб ТВК телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, олдин ўлкада бундай совуқ ҳаво кузатилмаган. Аҳолига кўра, совуқ шу даражада кучлики, ҳатто нафас олиш қийин бўлмоқда.
Айни пайтда Эссей қишлоғида фақат ижтимоий объектларда марказий иситиш тизими мавжуд ва электр қуввати ҳажми ҳам етарли эмас. Шу боис маҳаллий аҳоли уйларини иситиш учун ўтин ёқишга мажбур бўлмоқда.
Аҳоли вакилларига кўра, Эссей қишлоғида қишки ўртача ҳарорат одатда тахминан -50 даража ҳисобланади.
Синоптиклар бундай об-ҳаво 16 январга қадар ўлканинг аксарият қисмида давом этиши ҳақида аҳолини огоҳлантирган.