Россия жиноятда айбланган 10 кишини Ўзбекистонга экстрадиция қилди

Олам 6608
image

Россия мулкка қарши жиноятлар содир этганликда, шунингдек, гиёҳванд моддалар савдосида айбланаётган 10 ўзбекистонлик жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистонга топширди. Россия Бош прокуратураси маълумотига кўра, улар орасида хавфли рецидивист ҳам бор.

Жиноятчилар махсус конвой назоратида Ўзбекистонга етказилган. Уларнинг орасида 27 минг доллар ўғирлаган А.Т., 19 кишини 500 – 1000 долларга чув туширган Т.С. ҳам бор.

Шунингдек, РФ Бош прокуратураси Ўзбекистон сўрови билан қидирувдаги хавфли рецидивист Б.М. ҳам экстрадиция қилинган.

“Б.М. такроран хавфли жиноят содир этганлиги сабабли, 2018 йил 5 майдан 24 июнгача бўлган даврда, Ўзбекистон Республикаси Фарғона шаҳри ҳудудида, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан умумий қиймати 1450 АҚШ долларини ташкил этувчи маблағни эгаллаб олганлиги учун айбдор деб топилган”, дейилади хабарда.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ҳукми билан Машрапов Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш) билан судланган, унга 2 йил 11 ой 8 кун озодликни чеклаш маҳрум жазоси берилган ва 25 836 000 сўм миқдорда жаримага тортилган.

Ушбу фуқаролар турли вақтларда Россия Федерацияси ҳудудида ҳибсга олинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 239
Рейтинг: 3
t
×