Россия Европага ҳужум қилмоқчи эмас – Путин
Олам
−
29 Февраль
7125Россия Президенти Владимир Путин Ғарбнинг Россия Европага ҳужум қилиши ҳақидаги хавотирлари кулгули эканини айтди. Бу ҳақда у Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида сўз очди.
"Ғарб Украина, Яқин Шарқ ва дунёнинг бошқа минтақаларида можаро қўзғатди ва ёлғон гапиришда давом этмоқда. Энди улар ҳеч уялмасдан, Россиянинг гўёки Европага ҳужум қилиш нияти борлигини айтишмоқда. Сиз ва мен тушунамизки, бу иддаоларнинг барчаси кулгули ва бемаъниликдан иборат", дейди Президент ўз сўзида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Литва Мудофаа вазирлигининг мудофаа сиёсати бўйича вакили Вайдотас Урбелис ҳам Россия ҳозирда Европанинг бошқа давлатларига ҳужум қилиш учун қулай ҳолатда эканини билдирганди.
“Шунинг учун Литва тайёр бўлиши керак, чунки Россия у ва қўшни мамлакат ҳудудларини “ўзиники деб ўйлайди”, деган амалдор.
Бундан олдин ҳам баъзи давлатлар, жумладан Финляндия ҳам Россия билан чегарасини мустаҳкамлаётгани ҳақида хабар бергандик.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси