Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Россия Япония ТИВ раҳбарининг мамлакатга киришини тақиқлади

Олам

image

Россия тўққиз нафар Япония фуқаросига, жумладан, мамлакат Ташқи ишлар вазири Такэси Ивая, Япониянинг Украинадаги элчиси Масаси Накагомэ ва собиқ элчи Кунинори Мацудага мамлакатга киришни тақиқлади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Шунингдек, кириш тақиқланган шахслар рўйхатига қуйидагилар ҳам киритилди:

  • Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) катта вице-президенти Сёхэй Харa;
  • JICA'нинг Украинадаги офиси раҳбари Хидэки Мацунага;
  • IHI Corporation президенти Хироси Идэ;
  • ISUZU Motors Limited президенти Синсукэ Минами;
  • Prodrone президенти Сюнсукэ Тоя;
  • Cyberdyne президенти Ёсиюки Санкай.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу қарорни Япония томонидан Москвага қарши давом этаётган санкциявий чораларига жавоб сифатида қабул қилинганини таъкидлаган.

Маълумот учун, JICA Украинада фавқулодда тиклаш дастурларида иштирок этмоқда. IHI корпорацияси мамлакатдаги зарар кўрган йўллар ва кўприкларни тиклаш лойиҳаларида қатнашишни режалаштирган эди. ISUZU эса тиклаш ишлари учун юк машиналари етказиб беришни мақсад қилган. Prodrone ер устидаги миналарни дронлар ёрдамида аниқлаш бўйича лойиҳа ишга туширган, Cyberdyne эса JICA дастурлари доирасида Украинада реабилитация ишлари учун роботлаштирилган экзокостюмлар етказиб бериш бўйича тендерда ғолиб бўлган эди.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг январь ойида Япония 11 нафар россиялик жисмоний шахс, 29 та ташкилот ва учта банкка қарши санкциялар жорий қилган. Ушбу рўйхатга АЛРОСА бош директори Павел Мариничев, “Ростех” биринчи бош директор ўринбосари Владимир Артяков, Москва иссиқлик техникаси институти, Қозон порох заводи, ТСМР банки, РФК банки, Тимер банк ва бошқа ташкилотлар киритилган.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Япония Москва учун “дўстона бўлмаган” позицияни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Россияга нисбатан санкцион босимни юмшатиш бўйича режа ишлаб чиқаётгани хабар қилинганди. Бу икки томонлама муносабатларни тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида амалга оширилаётгани айтилмоқда. Оқ уй АҚШ Давлат департаменти ва Молия вазирлигига қайси санкцион чекловларни юмшатиш мумкинлигини аниқлаш бўйича рўйхат тайёрлашни топширган. Ушбу рўйхат яқин вақт ичида Россия томони билан муҳокама қилиниши ва икки давлат ўртасидаги дипломатик ҳамда иқтисодий алоқаларни яхшилашга қаратилган музокаралар доирасида кўриб чиқилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Япония тақиқ Масаси Накагомэ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг