Россия Япония Бош вазирини “қора рўйхат”ига киритди

Олам

image

Россия Япония Бош вазири Фумио Кисида ва ташқи ишлар вазири Ёшимасе Хаясини санкциялар рўйхатига киритди. “Қора рўйхат”га шунингдек, молия, мудофаа ва адлия вазирлари ҳам кирган. 

“Фумио Кишида маъмурияти Россияга қарши мисли кўрилмаган кампанияни бошлади, РФга қарши номақбул риторикага, шу жумладан туҳмат ва тўғридан-тўғри таҳдидларга йўл қўйди”, дейилади Россия ТИВ сайтида эълон қилинган хабарда.

ТИВ расмий Токио Россия билан яхши қўшничилик ришталарига барҳам беришга, мамлакат иқтисодиётига ва халқаро обрўсига путур етказишга қаратилган қадамлар қўяётганини таъкидлаган.

“Юқорида айтилганларни, шунингдек, Япония ҳукумати томонидан Россия фуқароларига, шу жумладан давлатнинг юқори раҳбариятига нисбатан қўлланган шахсий санкцияларни ҳисобга олган ҳолда, Япониянинг қуйидаги фуқароларига Россия Федерациясига киришни доимий равишда тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.

Шарҳда ҳозирда Россия Федерациясига кириши тақиқланган Япония фуқаролари рўйхати келтирилган. Улар орасида Бош вазир Фумио Кисида, Ташқи ишлар вазири Ёшимаса Хаяши, Мудофаа вазири Нобуо Киши бор. Рўйхатда жами 63 киши бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг