Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги поезд қатнови қачон қайта тикланиши маълум бўлди
Жамият
−
09 Июнь 2022
12543Жорий йилнинг 23 июнидан бошлаб Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги темир йўл қатнови тикланиши мумкин. Бу ҳақда “Россия темир йўллари” OAJ Матбуот хизмати хабар берди.
“Биз Ўзбекистон билан йўловчи темир йўл алоқасини тиклаяпмиз”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 23 июндан бошлаб “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти поезди ҳафтада бир марта: Тошкентдан пайшанба кунлари, Самарадан якшанба кунлари қатнай бошлайди.
Ўзбекистон пойтахтидан Волгоград йўналишидаги поезд 25 июндан бошлаб қатновини тиклайди ва ҳафтада бир марта шанба куни, қарама-қарши йўналишда эса сешанба куни ҳаракатланади.
Мазкур йўналишдаги поезд чипталари тез орада сотувга чиқади. Йўловчилар чипталарни жўнашдан 45 кун олдин сотиб олиши мумкин
Эслатиб ўтамиз, Россия 14 июндан бошлаб темир йўл орқали келаётган Ўзбекистон фуқароларининг киришига қўйилган чекловларни бекор қилади.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги халқаро йўловчи поездлари қатнови 2020 йил мартида коронавирус пандемияси сабаб тўхтатиб қўйилган эди.
LiveБарчаси