Россия ва Украинанинг Истанбулдаги музокараси тугади

Олам 11042
image
-

Бугун, 29 март куни Истанбулдаги Долмабахче саройида очилган Россия ва Украина делегацияларининг музокаралари биринчи куни якунланди. Уч соатдан ортиқ давом этган музокаралар якунлари тўлалигича ОАВга маълум эмас. 

Музокаралар давомида икки давлат делегациялари раҳбарларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтган. 

Истанбулда Россия Федерацияси билан музокарада қатнашган Украина делегацияси аъзоси Александр Чалий, Туркия билан бир қаторда 8 давлат Украина хавфсизлиги учун кафил бўлиши мумкинлигини айтди. 

Қайд этилишича, томонлар сўнгги бор 7 март куни Брестда ўтказилган юзма-юз учрашувлардан кейин илк бор кўришган. 

Музокаралар аввалида Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этиб, икки томонга ҳам юзланиб, шундай деди: 

“Делегациялар аъзолари сифатида сизларга тарихий масъулият юкланган. Бутун дунё сиздан ижобий ва далда берувчи хабарларни кутмоқда. Раҳбарларингиз бошчилигида сиз дунё учун пойдевор яратасиз”.

Туркия раҳбари Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик кун тартибини илгари суриш учун Туркия қўл келиши мумкин бўлган ҳисса қўшишга тайёрлигини таъкидлаган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 768
Рейтинг: 3
t
×