Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашинувининг 8-раундини ўтказди
Олам
−
04 Июль 3835 2 дақиқа
Бугун, 4 июль куни Россия ва Украина ўртасида яна бир ҳарбий асир алмашилди. Бу ҳақда биринчи бўлиб Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди, кейинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам алмашинувни тасдиқлади.
“Халқимиз ўз уйида. Уларнинг аксарияти 2022 йилдан бери Россия асирлигида эди”, деб ёзди Зеленский ўзининг Telegram-каналида.
Унга кўра, Донецк вилояти ҳамда Мариуполь, Луганск, Харьков ва Херсон вилоятларини ҳимоя қилган ҳарбий хизматчилар – Украина Қуролли кучлари, Миллий гвардия, Давлат чегара хизмати ҳарбий хизматчилари, “шунингдек, тинч аҳоли вакиллари” Украинага қайтмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги 2 июнь куни Истанбулда эришилган Россия-Украина келишувларига мувофиқ, яна бир гуруҳ россиялик ҳарбий хизматчилар қайтарилгани, “эвазига Украина Қуролли кучларининг бир гуруҳ ҳарбий асирлари ўтказилганини” маълум қилди.
“Ҳозирда россиялик ҳарбий хизматчилар Беларусь Республикаси ҳудудида бўлиб, уларга зарур психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади пресс-релизда.
Бу июнь ойи бошида Истанбулда икки давлат делегациялари ўртасидаги музокаралар чоғида эришилган келишувлар доирасидаги саккизинчи алмашинув раунди бўлди. Томонлар қанча маҳбусни бир-бирига ўтказгани ҳақида маълумот берилмаган.
Украина ҳарбий асирларни даволаш бўйича мувофиқлаштирувчи штабнинг аниқлик киритишича, асирликдан қайтган ҳарбий хизматчилар “ярадор ва оғир касаллар”, шунингдек, “25 ёшгача бўлганлар” тоифасига киради. Озод қилинган аскарлар, сержантлар ва офицерлар. Уларнинг энг кичиги 20 ёшда, энг каттаси 59 ёшда. Штаб маълумотларига кўра, озод этилганларнинг аксарияти уч йилдан ортиқ асирликда бўлган.
2 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтган музокарада Россия ва Украина оғир яраланган аскар ва 25 ёшгача бўлган асирларни алмашиш, шунингдек, урушда ҳалок бўлган 6 минг ҳарбий хизматчи жасадини бир-бирига топширишга келишиб олди. Ундан кейин маҳбусларни алмашишнинг етти босқичи бўлиб ўтди, охиргиси 26 июнь куни бўлиб ўтди. Шу билан бирга, ўлганларнинг жасадларини алмашиш давом этди:
Россия томонининг маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари офицерлари ва аскарлари бир неча босқичда Украинага 6000 дан ортиқ ҳалок бўлганларнинг жасадларини топширган. Москва Киевдан 78 қурбоннинг жасадини олди.
Live
Барчаси