Россия ва Украина БАА воситачилигида асирларни алмаштиришни режалаштирмоқда 

Олам

image

Россия ва Украина Бирлашган Араб Амирликлари томонидан ташкил этилган келишув доирасида 180 нафар маҳбусни алмашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Бу Форс кўрфази мамлакати жорий йилда ташкил этган олтинчи алмашинув бўлади.

Қайд этилишича, томонлар бугун эрталаб 90 нафар маҳбусни озод қилишга келишиб олган. Айирбошлаш жорий йилда БАА воситачилигида алмаштирилган маҳбуслар сонини қарийб 1400 нафарга етказади.

Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Татьяна Москалькованинг айтишича, Россия ва Украина уруш бошлангандан бери 40 дан ортиқ маҳбус алмашинувини амалга оширган. У бу жараённи қийин деб атади, бироқ Россия Мудофаа вазирлиги ва Федерал хавфсизлик хизмати унинг тўхтаб қолмаслиги учун барча имкониятларни ишга солаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия ва Украина ҳарбий асирларни алмашганди. Украина асирликдаги 90 нафар россиялик ҳарбийни, Россия 90 нафар украиналик ҳарбийни қайтарганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made