Россия ва Украина асирларни алмашишди
Олам
−
26 Июнь
5529Россия ва Украина ҳарбий асирларни алмашишди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Украина асирликдаги 90 нафар россиялик ҳарбийни, Россия 90 нафар украиналик ҳарбийни қайтарди. Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, Бирлашган Араб Амирликлари ҳарбий асирларни алмашишда воситачилик қилган.
Украина Президенти Владимир Зеленский 90 нафар украиналик аскар Россия асирлигидан “қайтиб келганини” тасдиқлади.
Маълумот учун, охирги марта Москва ва Киев маҳбуслар алмашинуви ҳақида 2024 йил 31 май куни хабар беришган. Ўшанда Россия Мудофаа вазирлиги 75 нафар россиялик ҳарбий хизматчи Украина ҳудудидан қайтарилгани, 75 нафар ҳарбий хизматчи эса Украинага юборилганини маълум қилди. Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг аниқлик киритишича, Украина Қуролли кучлари ва Украина Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари, чегарачилар, шунингдек, тўрт нафар тинч фуқаро Россия асирлигидан қайтган.
LiveБарчаси