Россия ва Шимолий Корея ҳамкорлигидан хавотирдамиз – Жанубий Корея ТИВ

Олам

image

Кеча, 18 июнь куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида мамлакатнинг Хитой билан ташқи сиёсат ва хавфсизлик борасидаги мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Унда расмий Сеул Хитойга Россия ва КХДР ўртасидаги ҳамкорликдан хавотирдалигини билдирган. 

“Россия Президенти Владимир Путиннинг Шимолий Кореяга ташрифи Пхеньяннинг бир қатор провокациялари, жумладан баллистик ракеталар учирилиши, ахлат шарлари учирилиши ҳамда GPS сигналларининг блокланиши Корея яриморолида кескинлик кучайиши фонида амалга оширилаётганидан чуқур хавотирда”, дейилади баёнотда.

Унда қўшимча қилинишича, Россия ва КХДРнинг ҳарбий соҳадаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш натижасида кескинликнинг кучайиши Хитой манфаатларига зиддир. Шунингдек, Сеул расмий Пекинга минтақада барқарорлик ва тинчлик учун конструктив роль ўйнаш муҳимлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Россия Президенти 24 йил ичида биринчи марта, президентлик даври бўйича иккинчи марта Шимолий Кореяга борди. Россия Президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг расмий учрашуви Пхеньян марказидаги Ким Ир Сен майдонида бўлиб ўтди. Дунёдаги энг йирик ўттизта майдондан бири бўлган ва 100 мингдан ортиқ одамни сиғдира оладиган майдонда маросим иштирокчилари қўлларида гуллар билан Путинни қаршилади. Путин 2000 йилнинг 19-20 июль кунлари КХДРга борганида, уни Ким Чен Иннинг отаси, Шимолий Кореянинг аввалги раҳбари Ким Чен Ир кутиб олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг